Конституциявий ислоҳотларга аёллар кенг жалб қилинмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар сектори мудири томонидан Захириддин Муҳаммад Бобур номли вилоят кутубхонасининг фаоллар залида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш" мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда партиямизнинг фаол аёллари, бошланғич партия ташкилоти раислари ва депутат аёллар иштирок этишди.

Тадбирда шаҳар Кенгаши депутати Г.Исмоилова, иккинчи туғруқхона бошланғич партия ташкилоти раиси Ё. Абдуллаеваларнинг Бош қомусимизга ўзгартириш киритишда хотин-қизларнинг фаол иширок этишлари юзасидан маърузалари тингланди. Учрашув сўнггида иштирокчилар томонидан фикр ва таклифлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш