Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Партиянинг Андижон вилоят фахрийлар кенгаши томонидан "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда фахрийларнинг фаол иштирокини таъминлаш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия фахрийлари билан бир қаторда шаҳар ва туман партия кенгашлари вакиллари, депутатлар ва электорат вакиллари иштирок этишди.
Партия вилоят кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нурматов Конституцияга ўзгартириш ва таклифлар киритиш бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Давра суҳбати мазмун-моҳиятини Андижон давлат университети қошидаги педагогик институт профессори Қ.Ибайдуллаев, ушбу институт катта ўқитувчиси Х.Аҳмадалиевлар атрофлича очиб бердилар ҳамда ўзлари Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар таклиф этдилар.
Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳар вакиллари партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўз таклифларини баён этдилар. Таклифлар ижтимоий ҳимоя, меҳнат муносабатлари, маҳаллий бошқарув, миллатлараро тотувлик каби соҳаларга таллуқли бўлиб йиғилганлар томонидан қизғин кутиб олинди. Жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, маҳаллаларда тушунтириш ишларини кенгайтириш орқали янада кўпроқ таклифлар йиғишга келишиб олинди. Давра суҳбатига ОМҚП депутати Е.Бабенко ёрдамчиси Б.Қурбонов модераторлик қилди.