Очиқ ва самимий учрашув
Очиқ ва самимий учрашув

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари миссияси раҳбари Каэтана Де Зулуэта Оутрам, cиёсатшунос Мартина Баркер Циганикова билан партия вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси У.Иноятов бу йилги сайлов жараёнларининг очиқ-ошкора ўтаётгани, партияларга қонунчиликка биноан тенг шароит ва имкониятлар яратилаётгани, партия сайловларда энг юқори ўринлар учун қатъий ҳаракат қилишини таъкидлади.

Партия фаолияти, дастурий мақсад-вазифалари, сайловда илгари сураётган ғоялари ҳамда марказий сайлов штабининг иш фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Экспертлар билан сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларнинг аҳамияти, сайлов кампанияси даврида партия стратегияси, Сайловолди дастурининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда партиядан кўрсатилган номзодларнинг тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида фикр алмашилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш