Оила институтини ривожлантириш бўйича мулоҳазалар билдирилди
Оила институтини ривожлантириш бўйича мулоҳазалар билдирилди

 

Ў‌збекистон ХДП Андижон вилояти Хонобод шаҳар кенгаши томонидан тумандаги Касб-ҳунар мактабида "Конституциявий ислоҳотларнинг ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар - Кенгаш раиси М. Акбарова, партиямиз фаоллари ҳамда ушбу ҳудуддан сайланган депутат Л. Мадалиевлар «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш, оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини акс эттиришга доир янгиликлар билан таништириб ўтди.

Фуқаролар Конституциямизни янада такомиллаштириш, хусусан оила институтини ривожлантириш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини бердилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш