Ногиронлар ҳимояси конституцияда акс этади
Ногиронлар ҳимояси конституцияда акс этади

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Улуғнор туман кенгаши томонидан касб-ҳунарга йўналтириш марказида "Конституцияда ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоясининг кафолатланиши" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда туман кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбирда Конституциянинг 39-моддаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Депутат А. Хамроқулов давлатимиз томонидан ногиронларга ва ногиронлиги бўлган оилаларга бериладиган эътибор ҳамда уларни даволанишларига ажратиладиган моддий ёрдамлар эндиликда конституциямизда ҳам акс этаётгани ҳақида батафсил гапириб берди.

Давра суҳбати давомида фуқароларни кизиктирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш