Оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз
Оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз

 

Андижон ёғ-мой МЧЖ ҳудудида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда МЧЖ раҳбарлари ва ходимлари ҳамда шу ҳудудда жойлашган "Ўзбекистон" МФЙ аҳоли вакиллари иштирок этди.

Самимий вазиятда ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши раиси А.Нурматов мамлакатимизда олиб борилаётган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадга эришишга йўл очиб беришини батафсил сўзлаб берди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши, қуйи партия ташкилотлари ҳам ўз электорати манфаатларини кўзлаб қатор таклифларни илгари сурганлиги иштирокчилар томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Сўзга чиққан маҳалла фаоллари ва корхона раҳбарлари Конституцияга таклиф қилинаётган фикрларни, мамлакат раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлашларини баён қилдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш