Ногиронлиги бўлган шахслар давлат томонидан ҳимояланади
Ногиронлиги бўлган шахслар давлат томонидан ҳимояланади

 

Андижон вилояти Асака туманидаги “Бирдамлик” МФЙда “Конституцияда ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоясининг кафолатланиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Бирдамлик” МФЙ аҳолиси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Халқ демократик партияси Асака туман Кенгаши раиси М.Дадажонов ҳамда Асака туман кенгаши мафкура бўлими бошлиғи Маҳбубахон Қодирова қатнашиб, юртимизда кейинги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапириб беришди.

Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши раиси Мўйдинжон Дадажонов ўз сўзида Конституциянинг 39-моддасига киритилаётган ўзгартишлар, хусусан ногиронлиги бўлган шахслар давлат томонидан ҳимояланиши, улар жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун яратиб бериладиган имконият ва шароитлар хусусида батафсил маълумот берди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш