"Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Мирзаобод тумани Кенгаши депутати Ф.Абдураззоқова тумандаги Мирзо Улуғбек МФЙнинг Туякаш кўчасида яшовчи Муқаддас Норжигитованинг уйига бориб, муаммоларини ўрганди.

Аёлнинг жисмоний фаолияти чекланган бўлиб, ногиронлик нафақаси олмайди, узлуксиз даволаниши керак.

Ўғли мавсумий ишчи, 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Оила ижтимоий ҳимояга муҳтож.

Муаммони ҳал қилиш мақсадида Мирзаобод туман тиббиёт бош шифокори Ў.Аманбоев билан ҳамкорликда Муқаддас Норжигитова тиббий кўрикдан ўтказилди, бепул дори-дармон берилди ҳамда ногиронлик нафақасига чиқариш чоралари кўрилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш