Депутатлар электорат муаммоларини тингламоқда
Депутатлар электорат муаммоларини тингламоқда

 

Шу кунларда Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг фуқаролар учун сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Тойлоқ, Оқдарё ва Пахтачи туман бўлимларида Маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз сайлов округлари бўйича фуқароларнинг муаммоларини тинглаб, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижобий ечим топиш чораларини кўришмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур сайёр қабул депутатларнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўташда янада фаоллигини ошириш, қолаверса, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонуний ечим топишга хизмат қилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш