Самимий мулоқот барчага манзур бўлмоқда

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар билан амалий семинар ўтказилмоқда.

29-Наврўз сайлов округидан халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлигига ЎзХДПдан кўрсатилган номзод Озода Кулимова семинар ўтказилаётган жараёндан ўз мулоҳазаларини ёзиб юборди:

– Бугун фуқароларимиз юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, воқеаларга бефарқ эмас, айниқса, сайловларга. Буни биргина депутатликка номзодлар билан ўтказилаётган семинарга кутилганидан-да зиёд одам келаётганидан ҳам кўриш мумкин. Бизни қувонтираётгани сайловчиларни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида илгари сурилган масалалар, депутатликка номзодлар қандай ғояларни кўтариб чиқаётгани қизиқтираяпти.

Озода Кулимованинг қайд этишича, семинар жуда самимий руҳда, очиқ-ошкора савол жавоблар асосида ўтмоқда. Тарғибот ишларини янада кучайтириш, самарали ташкил этиш бўйича амалий таклифлар билдирилмоқда.

Бизни кузатиб боринг, семинар тафсилотлари ҳақида сизга хабар берамиз.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш