Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштироки
Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштироки

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши хотин-қизлар сектори ва Урганч шаҳар кенгаши томонидан шаҳардаги "Саҳоват" маҳалласида шаҳар Кенгаши депутат аёллари, вилоят Кенгаши масъуллари ва хотин-қизлар иштирокида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштироки" мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия, унинг вазифалари хусусида батафсил сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар кенгаши депутати Н. Маметова ва шаҳар Кенгаши раиси Ш.Бобожоновлар ҳозирги даврда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этаётганлиги, айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётганлигини таъкидлашди.

Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича атрофлича маълумот бердилар, хусусан, Бош қомусимиз бўлган Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда партия фаол аёлларининг ҳам фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Давра суҳбати якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди, бўлаётган жараёнларга бефарқ эмасликларини, ушбу муҳим ислоҳотларда бундан кейин ҳам фаол иштирок этишларини маълум қилдилар.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш