Халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи Фармон
Халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи Фармон

 

Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугун айнан шу масалада Тошкент вилояти Қибрай туман хокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва партиянинг Тошкент вилояти кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев олиб борди ва партиянинг вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг фаоллари, депутатлари иштирокида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида ушбу фармон юзасидан давра суҳбатлари, очиқ мулоқотларни амалга ошириш кераклиги тўғрисида тўхталди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2022 йил 25 июлдаги Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Ўразбоев Урал Камолович, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Юсупов Боймурод Жумаевичлар тушунтиришлар берди.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутатлари Тўхтаназарова Гулнора Махмаджоновна, Базарбаева Феруза Бахтиёровна, Шербоев Хакимжон Махмудович ва туман партия кенгаш раиси Авазматов Камолиддин Шерматовичлар ҳам ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, йиғилишда Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда барча фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама этилди. Конституциявий ислоҳотлар якунига қадар партия фаоллари, депутатлари ва кенг жамоатчилик иштирокида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш қизғин фикр-мулоҳазалар ва таклифларга бой тарзда ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш