Сайловчилар кўнглига йўл топиш учун тарғиботни таъсирчан олиб бориш керак
Сайловчилар кўнглига йўл топиш учун тарғиботни таъсирчан олиб бориш керак

Урганч шаҳрида депутатликка номзодларнинг таргиботчилик фаолиятига доир семинар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда тарғибот тадбирларини сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтариш, сайловчилар билан ишлаш, депутатликка номзодларнинг таъсирчан тарғибот усулларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш масалалари хусусида атрофлича сўз борди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов сайловда муваффақиятли ва муносиб иштирок этишнинг асосий шартларидан бири тарғибот ва ташвиқот ишларини қай даражада олиб боришга боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди.

– Аввало, сайловчиларга партиямиз Сайловолди дастурининг бошқа сиёсий партиялар дастурларидан фарқли жиҳатларини оддий ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бериш зарур, – деди партия етакчиси. –ЎзХДП мафкураси учта асосий ғоядан иборат. Булар Ижтимоий тенглик ва адолат, Ижтимоий бирдамлик ҳамда Ижтимоий демократияга эришишдир. Партиямиз ғояси инсонпарвар ғоя экани, ижтимоий ёрдамга муҳтож одамлар ҳуқуқини ҳимоя этиш, уларнинг манфаати учун курашишимизни билган киши бизни қўллаб-қувватлайди, деб ўйлайман. Демак, сайловчилар билан учрашувларни кўпроқ самимий суҳбат ва мулоқот тарзида ташкил этиш, қуруқ маърузалардан қочиб, партиямиз дастурий мақсадларини тушунарли, содда тилда баён этиш керак.

Улугбек Иноятов номзодларнинг бир катор саволларига жавоблар қайтарди. Номзодларга тарғиботчилик фаолиятига доир аниқ тавсиялар берилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш