Аёллар муаммолари ўрганилди
Аёллар муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Мустанова хотин-қизлар илмий тадқиқот институти илмий ҳодими З.Илҳомова, вилоят аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази директори М.Хафизова ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан бирга Жарқўрғон туманидаги “Наврўз”, “Қирон” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

“Аёллар дафтари” рўйхатида турган фуқароларнинг ижтимоий аҳволи хонадонбай ўрганиб чиқилди. Шу билан бирга Хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, жамиятда ўз ўрнини топишда кўмаклашиш мақсадида уларга моддий ёрдам кўрсатилди ва қизиқишлари бўйича касбга йўналтирилди, ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Аёлларни маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш, улар учун муносиб ҳаёт шароитини яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш