ЎзХДП Мирзаобод тумани кенгаши депутати, маҳалла хотин-қизлар фаоли Ф.Абдураззақова томонидан Мирзаобод туманида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёзлар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, қайнона-келин муносабатлари, хонадонлар тозалиги ва саранжом-саришталигини таъминлаш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н. Тожибоева, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Эсонова, дин ишлари бўйича вилоят котибияти мутахассиси З.Холбекова, вилоят ИИБ Хотин-қизлар бўйича мухатассиси Г. Мирзабекова, отинойилар, Оқила аёллар кенгаши аъзолари иштирок этган тадбирда аёлларни ўйлантираётган муаммолар ҳам ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.