Ёшлар бандлиги таъминланди
Ёшлар бандлиги таъминланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят Оқолтин туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Суҳбат давомида ёшларнинг муаммолари, касбга бўлган қизиқишлари аниқланди. Ўзбекистон ХДП Оқолтин туман Кенгаши раиси О. Асрарова, туман бандликка кўмаклашиш маркази ходими Г.Аллаёрова иштирок этган йиғилишда тумандаги мавжуд йирик хусусий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектлари билан музокара олиб борилиб, улар билан идоравий келишув асосида ёшлар мазкур корхоналарга қизиққан касби бўйича шогирд этиб бириктирилди. Тўрт нафар қиз "Сардоба" МЧЖ текстилга ишга жойлаштирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш