Аёллар билан юзма-юз
Аёллар билан юзма-юз

 

Ўзбекистон ХДП Қизириқ туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ю.Умбаров, К.Муҳаммадиев ҳамда Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳи раҳбари, партия фаоли, тарғиботчи гуруҳ аъзоси Г.Умбарова ва туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходими Н.Эшпўлатовалар иштирокида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан депутатлар ва партия фаоллари томонидан хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбати давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш тўғрисида тушунтиришлар берилди ва савол жавоблар ўтказилди. Шундан сўнг, хотин-қизлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар қилишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш