Депутат Красногорск шаҳарчаси Толбулоқ ва Файзобод МФЙ фаоллари билан учрашди
Депутат Красногорск шаҳарчаси Толбулоқ ва Файзобод МФЙ фаоллари билан учрашди

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, Ўзбекистон ХДП Ёшлар сектори раҳбари, Тошкент вилояти Паркент тумани депутати Мухсиддин Низомиддинов иштирокида тумандаги 57-мактабда учрашув ташкил қилинди.  Унда 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик, мактаб формаси, мактаб одоб-аҳлоқ қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг очиқ  бюджет портали, мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш каби масалаларда фикр юритилди.

Шу билан бирга депутат томонидан маҳалла ёшлари учун яратилган имкониятлар, ОТМ, касб-ҳунар марказларида ўқиш тартиби, беш ташаббус олимпиядаси бўйича кўплаб фойдали маълумотлар берилди. Хусусий ОТМларга ҳужжат топширмоқчи бўлган ёшларга амалий ёрдам бериш учун 25-августгача қўшимча имкониятлар борлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Маҳалла фаолларининг мактаб ва маҳалла фаолиятига тааллуқли кўплаб саволларига депутат ҳамда мактаб раҳбариятидан батафсил жавоблар олинди.

 
← Рўйхатга қайтиш