Маҳалла фаоллари партия сафига қабул қилинди
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан тумандаги МФЙ лари раислари, маҳалла фаоллари иштирокида Мустақиллигимизнинг 31 - йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда йиғилганларга Мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар, туманда қилинган қатор бунёдкорлик ишлари тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди. Тадбир сўнггида МФЙ ларининг 18 нафар фаолларига партия билетлари топширилди.