Аёллар ёрдам кўрсатилаётганидан миннатдор
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи йиғилиши қарорига асосан тузилган ишчи гуруҳ туманнинг "Сафаробод", "Далварзин", Хасан Хусан номли маҳаллаларида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар хонадонларига бориб, улар билан суҳбатлашди.
Мулоқотлар давомида аёллар уларга ҳақиқатан ёрдам кўрсатилаётгани, моддий ёрдам, нафақа, кредит, субсидиялар берилаётганини билдириб, кўрсатилаётган эътибор, кўмак учун давлатимиз, Президентимиздан миннатдор эканликларини билдиришди.
Ишчи гуруҳи ҳудуддаги бошқа оилалар ҳолидан ҳам хабар олиб, оилавий аҳволини ўрганди.