Мустақилликни тараннум этувчи қўшиқлар ижро этилди

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Асака туман Кенгаши томонидан 11-сонли Мусиқа мактабида Ўзбекистон  Республикаси Мустақиллиги байрами олдидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида байрам тадбири  бўлиб ўтди.

Унда миллий либослар, қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган  маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда МФЙ ларидаги БПТ етакчиларининг мусиқий чиқишлари намойиш этилиб, мустақилликни тараннум этувчи қўшиқлар ижро этилди.

← Рўйхатга қайтиш