ЎзХДП етакчиси: тарғибот таъсирчанлигини кучайтириш керак

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон туманида сайловчилар, халқ депутатлари туман Кенгашига партиямиздан кўрсатилган номзодлар билан учрашди.

Унда партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар аҳамияти хусусида сўз борди. Тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, сайлов учрашувларини ҳар томонлама қизиқарли ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди.

ЎзХДП илгари сураётган ғоя ва мақсадларнинг аҳамиятини аниқ ва ҳаётий мисоллар орқали тушунтириш муҳим масала экани таъкидланди. Аҳоли билан доимий мулоқот олиб бориш, партия томонидан кўрсатилган номзодларга одамларнинг муносабатини, ижобий фикрини шакллантириш учун тарғибот ишларини янада кучайтириш кераклиги уқтириб ўтилди.

Учрашув савол-жавоб ва музокаралар асосида ўтди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш