Соғлом аёл-соғлом келажак
Соғлом аёл-соғлом келажак

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Вобкент туман кенгаши ташаббуси билан туман кўп тармоқли поликлиникаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31-йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида "Соғлом аёл керак хаётга" лойиҳаси доирасида "Пахтакор" оилавий шифорлик пунктида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этди.

Тиббий кўрик аёлларнинг эрталабки бадантарбия машқлари билан бошлаб юборилди. Мотивация олган хотин-қизлар бирма-бир барча диагностик текширувлардан ва тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтди. Вобкент туман кўп тармоқли Марказий поликлиникаси раҳбари Шакарой Ахмедова тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида гапириб, касалликни ўз вақтида аниқлаш, хасталикнинг сурункали ҳолатга ўтиб кетишининг олди олиш, соғлом авлод дунёга келишида муҳимлигини таъкидлади.

Ўз саломатлигини асраган ва мустаҳкамлаган инсон соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиради ва узоқ умр кўради. Ўсмир қизларнинг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши соғлом оилани шакллантиришда, соғлом авлодни яратишда муҳим аҳамиятга эга - деди Марказий поликлиника бош педиатри Бахтиёр Сафаров.

Тиббий кўрик хулосаларига кўра 478 нафар хотин-қизлардан 17 нафарида қон-босим, 12 нафарида гинекологик, 2 нафарида онкологик, 1 нафарида хирургик, 5 нафарида артрит, 14 нафарида неврологик касалликлар аниқланиб, 2 нафарига даволаниш учун ордер, 1 нафарига вилоят касалхонасига йўлланма ва 2 нафарига ҳомийлардан моддий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш