Тинч юртга байрамлар ярашар
Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Пахтаобод туман кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туман Маданият ва истироҳат боғида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб байрам тадбири ўтказди.
Унда Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман, вилоят Кенгаши депутатлари, партиямиз фахрийлари, фаол ёшлар ҳамда хотин-қизлар иштирок этишди.
Йиғилганларни туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши раиси Х. Сотволдиев қутлуғ айём билан табриклади. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари эса барчага кўтаринки руҳ бағишлади.