Партия ташкилотлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди
Партия ташкилотлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолият натижалари таҳлил қилинди. 11 та рейтинг кўрсаткичи бўйича ҳудудий кенгашларнинг партия сайловолди дастури, устави, манзилли режа ва чора-тадбирларида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати ҳамда қонунчиликда уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланиш даражаси 100 баллик мезонда баҳоланди. Жумладан, партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича партия ташкилотлари томонидан 223 маротаба йиғилиш, лойиҳа, сиёсий ўқув ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилган.

Партия ходимлари, депутатлари, фаоллари томонидан 25 маротаба оммавий ахборот воситаси ва ижтимоий тармоқларда чиқиш ташкил этилган.

Ҳисобот даврида партия сафига янги 1 645 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг 811 нафари (49 фоизи) ёшлар, 966 нафарини (58 фоизи) аёллар эканлиги эътироф этилди.

Жорий йилнинг ўтган июль ойида ўтказилган ижроия Қўмита йиғилишида иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлар ва паст кўрсаткичларга эришганлиги туфайли, ЎзХДП Самарқанд тумани партия Кенгаши раиси Ш.Гафуровга меҳнат қонунчилигига мувофиқ “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилганлигига қарамай, тўғри хулоса қилмаганлиги ҳамда ўз лавозим мажбуриятларини талаб даражасида бажармаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги таъкидланди.

Шунингдек рейтинг кўрсакичлари паст бўлган Оқдарё, Ургут, Қўшработ ва Пастдарғом туман партия Кенгашлари раисларига эътирозлар билдирилиб, келгусида иш фаолиятларини самарадорлигини ошириш ҳамда юқори кўрсаткичларга эришиш масаласида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнггида, Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Б.Насриев мустақилликнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан барчани самимий муборакбод этиб, келгуси ишларига улкан муваффақиятлар тилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш