Маҳаллалардаги истиқлол шодиёналари давом этмоқда
Андижон вилоятининг Избоскан тумани Зарбдор, Солбоши ҳамда Юқори ҳосил маҳалла фуқаролар йиғинларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон ХДП Избоскан туман кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда хотин-қизлар фаоли ташаббуслари билан ташкил этилаётгани қувонарлидир. Чунки янги йўлга қўйилган тизим мана шу каби бирдамликка асос бўлувчи тадбирлар, маҳаллаларда маҳаллабай ҳамда хонадонбай ишлаш кўникмалари асосида ўзини оқлаб боряпти.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари ҳам самимий байрам тадбирлар ила фуқароларнинг қалбигача етиб боряпти.