Кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда
Кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Пахтаобод туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари Нурдиёр МФЙ билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори асосида байрам тадбири ўтказилди.

Нурдиёр МФЙ Шарқ юлдузи кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, кўмакка муҳтож оиланинг икки нафар фарзанди Исо ва Мустафоларнинг суннат тўйи қилиб берилди.

Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши депутатлари Х.Сотволдиеа ва Т.Сўпиевлар сўзга чиқиб, барчани истиқлол айёми билан қутлар экан, мустақил юртимизда барчага юртбошимиз томонидан ғамхўрлик ва катта эътибор қаратилаётганига эътибор қаратди.

Тўй болаларга совға салом қилиниб, моддий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш