Мурувват уйида яшовчилар учун байрам тадбири
Мурувват уйида яшовчилар учун байрам тадбири

 

"Янги Ў‌збекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Ў‌збекистон Халк демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ва Олий Мажлис Конунчилик Палатаси депутати Бабенко Елена Владимировнанинг ёрдамчиси Б.Курбонов иштирокида Бу‌тақора мурувват уйида яшовчилар ва ходимлари учун маънавий-маърифий тадбир ў‌тказилди.

Сў‌зга чиққанлар мустақиллик йилларида Ватанимизда рў‌й бераётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг натижалари туғрисида гапирдилар. Тадбир давомида бир гуруҳ ходимлар партия сафига қабул қилинди хамда уларга аъзолик гувоҳномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш