“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати M.Номозов, вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи X.Maмаражапов, “Жалоир” маданият маркази ҳодимлари билан ҳамкорликда тумандаги “Мурувват” интернат уйида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар байрамга янада файз бағишлади. Тадбирда болажонлар томонидан мустақиллик байрамига аталган шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди ҳамда 3-бўлим ўғил болалари иштирокида спорт ўйинлари ташкил этилди.

Якунда ҳомийлар томонидан болажонларга турли хил совғалар тарқатилди, байрам дастурхони ёзилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш