Замонавий, намунали ва фаровон оилалар кўпайсин!

Асосий Қонунимизда оила ҳамда оилавий муносабатлар муҳофазаси ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, унда “Оила” боби мавжуд бўлиб, унда оила жамият ва давлат ҳимоясида экани, никоҳнинг ихтиёрийлик ҳамда тенг ҳуқуқлиликка асосланиши, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялаш, ўз навбатида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги кўрсатилган. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки оила мустаҳкам бўлса, жамият, давлат барқарор ва мустаҳам бўлади.

64-Нарпай сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Феруза Раҳимова ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида оилалар барқарорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида тадбир ўтказилди.


Тадбирда Халқ демократик партияси фаоллари, харбийлар оилалари ва ёшлар иштирок этишди. Партиядан кўрсатилган депутатликка номзод ўз Сайловолди дастурида оилалар фаровонлигини ошириш, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича бир қатор муҳим масалаларни илгари сурилгани алоҳида таъкидланди. Замонавий, намунали ва фаровон оилалар сафини кўпайтиришда режалаштирган ишлари ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Сўзга чиққанлар сайловчиларни номзод дастурини фаол қўллаб-қувватлаш ва унга овоз беришга чақиришди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш