Ёшлар бандлигига кўмаклашилмоқда
Ёшлар бандлигига кўмаклашилмоқда

 

Ҳар бир ёш жамиятда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Зеро, ёшлар том маънода, мамлакатнинг бебаҳо бойлиги, жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчидир.

Аввало, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни доимий иш жойига эга бўлишига кўмаклашиш орқали оилаларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлишига эришилади. Лекин олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, жойларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида бази муаммолар борлиги, улар билан ишлашда ҳамон камчиликлар кузатилаётгани кишини ўйлантиради. Сабаби, ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалмоқда.

Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Олот туман кенгаши раиси Х.Неъматов ва туман кенгаши депутати М.Юсупова ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш мақсадида "Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳа доирасида хонадонма-хонадон юриб, ёшларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди.

Жумладан, Кирлишон МФЙ да яшовчи, “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган Аброр Хамроев (1992 й. да туғилган) ва Каромат Абдуллаевалар (1989 й. да туғилган) аниқ бир иш жойига эга бўлмаган ёшлардан эди. Уларга туман кенгаши депутати Юсупова томонидан томорқачилик ишлари билан шуғулланиши учун давлат томонидан 10%ли кредит олишга кўмаклашилди. Айни пайтда ёшлар томорқачиликни ривожлантириб, кредит фоизларини ўз вақтида тўлашмоқда.

Уларга бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланиш ва касб-ҳунар эгаллаш бўйича имкониятлар мавжудлиги, ундан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, оилаларнинг аҳволини ўрганиш натижасида аниқланган мавжуд муаммоларни партиявий воситалар ёрдамида бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш