Аёллар билан юзма-юз лойиҳаси
ЎзХДП Гулистон шаҳар кенгаши томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа доирасида бугунги кунда аёлларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ЎзХДП тўғрисида қисқача маълумот берилди.
Тадбир сўнгида 6 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.