“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хазорасп туман кенгаши томонидан “UzAuto Motors” қўшма корхонаси Хоразм филиалида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Р.Юсупов, Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси М. Ваисов, туман кенгаши етакчи референти Ш.Султонова, “UzAuto Motors” қўшма корхонаси Хоразм филиали директори С.Жуманиёзов, “UzAuto Motors” қўшма корхонаси Хоразм филиали бўёқлаш цехи бошлиғи, БПТ раиси Ў. Жумабоев ҳамда корхона ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон ўзининг мустақиллик байрамини ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта тантана қилиши, ҳар йилги байрам тадбирлари ўзгача маъно-мазмун касб этаётгани ва бу йилги байрам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи, Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиши ва Президент томонидан Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси пойдеворига капсула қўйилганлиги хоразмликлар учун мустақиллигимизнинг 31 йиллигига байрам туҳфаси бўлганлигини таъкидлаб, барчани муқаддас, азиз байрам - мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этишди.

Тадбир сўнггида партия дастури ва мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, партияга янгидан аъзолар қабул қилиш ҳамда аъзолик бадалларини ундиришдаги фаолликлари учун “Uz Auto Motors” қўшма корхонаси Хоразм филиали Бошланғич партия ташкилотидаги бир гуруҳ партия аъзолари такдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш