Муҳтожлар муаммолари ҳал этилишида кўмаклашилмоқда
Муҳтожлар муаммолари ҳал этилишида кўмаклашилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Когон туман кенгаши раиси С. Шарипова ва Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши котибият мудири З. Жабборова иштирокида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида муҳтожлар ҳолидан хабар олинди. Сухор маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик кўчасида жойлашган ижтимоий уйнинг 2-хонасида яшовчи оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, 1-гуруҳ ногирони, 1972 йилда туғилган Санобар Мустафоева билан учрашиб, қийнаб келган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаронинг уйи 1-қаватда жойлашган, яшаб турган уйнинг ногиронлар йўлакчаси носоз ҳамда сув-оқава қувурлари ўрнатилмаган.

Ушбу муаммоларга ечим топиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарига депутат сўрови билан мурожаат қилинди ва ижроси назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш