"Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалга оширилди

 

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани "Сижжак" МФЙда Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Олимжон Бабаев томонидан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси ташкиллаштирилди. Тадбир давомида қишлоқдаги янги реконструкция қиланаётган "Хавас" мактабгача таълим муассасаси ҳамда Сижжак қишлоқ врачлик пунктининг қурилиш ишлари ва камчиликлар ўрганилиб, мутасадди ва қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳудуддаги тадбиркор Зилола Исаметова фаолияти билан танишилиб, тикувчилик цехини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Айтбай Тўрабеков ва кенгаши Ижрочи котиби Элмира Мирзакуловалар иштирок этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш