Депутат ва ёшлар учрашуви
Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева томонидан шаҳар касб-ҳунар мактабида "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.

Унда партиямизнинг Сайловолди дастури ҳамда БПТ фаолиятида белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси бўйича касб-ҳунар мактаби БПТ раиси ўринбосари Д. Назаров ҳамда ушбу ўқув муассасаси фаол ёшлари билан суҳбатлашилди. Уларга партия фаолияти бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Йиғилиш иштирокчиларига "Ёшларга кўмак" лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад жамият тараққиётида ёшларнинг иштироки ва ўрнини инобатга олиб, ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлардан хабардор қилиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш эканлигиги ҳақида маълумот берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш