Дорихоналар фаолияти депутатлар назоратида!
Дорихоналар фаолияти депутатлар назоратида!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Вобкент тумани кенгаши партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси доирасида тумандаги барча турдаги дорихоналарнинг аҳолига кўрсатаётган хизмати аҳволини ўрганишга киришилди.

Мазкур масала юзасидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари М. Мустафоев, Ғ. Амонов, Ш. Исматов, М. Хайруллаев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Г. Икромовалар Вобкент туманидаги "Бухоро Дори-дармон" МЧЖга қарашли 8-сон ижтимоий дорихонада бўлишди, Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик ҳолати, дори нархлари, бепул дори воситалари берилиш ҳолатлари ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Шунингдек, тумандаги хусусий дорихоналарда ҳам бўлиб, мавжуд дорилар нархлари ҳамда олиб борилаётган фаолият юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мазкур масала Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига тегишли тартибда киритилиши кўзда тутилган.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш