Хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман кенгаши депутати Гулзира Элибоева томонидан "Уччинор" МФЙда "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида суҳбат ташкил этилди.
Учрашув давомида депутат томонидан иштирокчиларга хотин-қизларнинг жамиятда эгаллаган ўрни ва роли, юртимизда аёлларга яратилаётган шароит-шароитлар ва имкониятлар, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар тўғрисида кенг кўламли маълумотлар бериб ўтилди.