Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокими Н. Бабаев, шаҳар прокурори Б.Ильясов, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашига шу ҳуддуддан сайланган депутат А.Содиқовлар бошчилигидаги мутасаддилар туманнинг "Самарқанд" маҳалласида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш -кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.


Ўрганиш жараёнида шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳатто кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини мукаммал даражада эканлигига амин бўлиш мақсадида уйларнинг том қисмларини жиддий назоратдан ўтказишди.
Аниқланган камчиликлар бўйича мутасаддиларга қўшимча вазифа ва кўрсатмалар берилди. "Самарқанд" маҳалласи аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, уларнинг ҳаёт фаровонлиги учун хизмат қилиш, янада қулай шароитлар яратиш йўлида олиб борилаётган ишлар сифатли амалга оширилиши таъкидланди.

← Рўйхатга қайтиш