Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамкорликнинг янги даврини очиб берди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамкорликнинг янги даврини очиб берди

 

Андижон вилоятининг 21-Истиқлол сайлов округи ҳудудига кирувчи Андижон туман бандликка кў‌маклашиш бў‌лими залида "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамкорликнинг янги даври" мавзусида давра суҳбати ў‌тказилди.

Ў‌збекистон ХДП Андижон вилоят Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нурматов ва Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Бабенко Елена Владимировнанинг ёрдамчиси Б.Курбонов иштирокчиларга ШХТ нинг дунёда тутган ў‌рни, унга аъзо мамлакатлар учун манфаатдор томонлари, хусусан, Ў‌збекистон иқтисодиёти ривожига ижобий таъсири туғрисида фикр билдиришди. 2021-2022 йилларда Ў‌збекистон ШХТга раислик килган даврда бир қатор тарихий ў‌згаришлар ру‌й берганлиги алоҳида таъкидлаб ў‌тилди.

Шунингдек, гендер тенглиги масалалари борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам суҳбатлашилди. Мустақил Ватанимиз дунёда тинчлик ў‌рнатиш йў‌лида пешқадам бў‌лаётганлигига алоҳида урғу берилди.

 


Йиғилиш сўнггида бир гуруҳ фаоллар партия сафига қабул қилинди хамда уларга аъзолик гувоҳномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

← Рўйхатга қайтиш