Ёшлар билан учрашув
Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, Андижон шаҳар, Асака туман партия ташкилотлари, Ўзбекистон миллий гвардия вилоят бошқармаси, Ўзбекистон қўл жанг санъати федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкиллаштирилди.

Асосий эътибор ШҲТнинг Самарқанд саммитидаги юртбошимизнинг тарихий маърузаси мазмун-моҳияти, унда қабул қилинган 40 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар, иқлим, хавфсизлик, ёшларни бегона ғоялар таъсиридан асраш каби масалалар юзасидан А. Нурматов маълумот берди.

Шунингдек, партияни танитиш, сафини янада кенгайтириш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, бегона ғоялар таъсиридан ҳимоялашда устоз мураббийларнинг самарали меҳнатлари ҳақида гапирилди.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари А. Нурматов, Андижон шаҳар Кенгаши раиси М. Жалолов ва бошқа мутасаддилар партия сафига кириш истагини билдириб, ариза билан мурожаат қилган 20 нафар аҳоли вакиллари - мурабийлар, спортчилар, ота оналарга тантанали равишда гувоҳномаларни топширди. Уларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Шундан сўнг, жамолар ва якка тартибдаги спорт мусобақалари бўлиб ўтди ва ғолибларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш