Устоз, ўқитувчилар, мураббийлар ҳамиша эъзозланган ва эътирофга муносиб. Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг жамиятда тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, меҳнат шароитларини юқори даражаларга кўтариш, муносиб тақдирлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Андижон шаҳар тиббиёт лицейида тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бабенко Елена Владимировна иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Шарафли касб эгаларига бўлғуси фаолиятларида ҳам куч-қувват ва омад тилади.
Шунингдек, ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 53-мактабда ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Унга Халқ таълимига қарашли ҳудудий БПТларда фаолият олиб бораётган партиянинг фаол аъзолари ҳамда фахрий устозлар таклиф этилди. Туман Кенгаши раиси З. Каримова устозларни байрам билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди. Партия сафида туриб партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишда ситқидилдан меҳнат қилаётган фаолларга байрам совғалари топширилди.