"Ногиронлар ҳолидан хабар олинди"

 

Ўзбекистон ХДП Халқ депутатлари Бухоро туман кенгаши депутати Б. Ёдгоров ва Ногиронлар жамияти раиси Ҳ. Ғаниев ташаббуси билан "Эзгулик" лойиҳаси асосида Бухоро тумани "Дўстлик" маҳалласида яшовчи, болаликдан 1-гуруҳ ногирони Сайёра Аллаберганованинг ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюрди.

С. Аллаберганованинг ногиронлик аравачаси яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли туман ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимидан янги ногиронлик аравачаси ажратилиб, элтиб берилди.

Ўз навбатида С. Аллаберганова миннатдорлик билдириб, қўлини дуога очди. Кўрсатилаётган бу каби беминнат хизматлар замирида ягона мақсад- халқ фаровонлиги ва фуқаролар манфаатлари ётади.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш