Маҳалладаги хотин-қизлар ва нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Маҳалладаги хотин-қизлар ва нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят Боёвут тумани кенгаши томонидан "Навбаҳор" маҳалласида "Аёллар соғлиги — келажак бойлиги" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбари, "Навбаҳор" маҳалла раиси Ж. Рахмонқулов, аёллар фаоли У. Бобоева, "Навбаҳор" ОШП бош врачи М. Қўчқоров билан ҳамкорликда маҳалладаги кекса-нуронийлар, хотин-қизлар холидан хабар олинди ҳамда уларнинг яшаш тарзи, муаммолари ўрганилди.

Инсон қадри улуғланаётган юртда кексалар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ногиронлар учун ҳукуматимиз томонидан яратилган кенг имкониятлар тарғиб қилиниб, тўлиқ маълумотлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш