ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши ва вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали мажлислар залида "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари таркибидаги қишлоқ аёллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда ЎзХДП вилоят кенгаши раиси З.Туева ва Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимовалар иштирок этди.
Жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка энг аввало тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў эътибори ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллар партия сафига қабул қилиниб, эсдалик совғалари топширилди.