Соғлом аёл керак ҳаётга
Соғлом аёл керак ҳаётга

 

Ўзбекистон ХДП Қўшкўпир туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Айронкўл” маҳалласида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган хотин-қизлар учун “Айронкўл” оилавий поликлиникасида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Лойиҳада турли мутахассисликларга эга тиббиёт ходимларидан иборат жамоа ёрдамида кун давомида 173 нафар хотин-қиз ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Касаллиги аниқланган 18 нафар аёл ва 12 нафар болага даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

Кўрик ХДП депутатлари томонидан ташкиллаштирилгани туфайли аҳоли халқ вакиллари ва тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдирди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш