Ёш оилалар учун ўқув семинари
Ўзбекистон ХДП депутати, Андижон вилояти Республика Маънавият ва маърифат маркази Жалақудуқ туман бўлими раҳбари Н. Хурхонова, Дин қўмитаси бош мутахассиси И. Ҳайитохунов, туман бош отинойиси О. Ҳамрақуловалар иштирокида янги турмуш қуриш истагидаги ёш оилалар учун ўқув семинари ўтказилди.
Унда жамиятда қонун устуворлиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ёшларнинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган маслаҳатлар берилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўзларини қизиқтирган соҳалар бўйича тўғри йўналтириш бўйича тавсиялар берилди.