"Соғлом аёл керак ҳаётга"
ЎзХДП Бухоро вилоят Когон шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси асосида 9-умумтаълим мактабда "Эрта никоҳнинг олдини олиш" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Кенгаш раиси Ш.Изамова, "Саломатлик маркази" раҳбари М.Ҳамдамова, ўсмирлар гинекологи Д.Ражабова, болалар шифокори Н.Ўриновалар иштирок этиб, қизлар ва аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, малакали ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида фикр юритилди.
Давра суҳбати давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган муаммолар бўйича саволлар беришди. Тадбир якунида фаол ўсмир қизларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди ва қизлар тиббий кўриги ташкил этилди.