Хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда
Хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг барча ҳудудларида меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Нурота туман Маданият марказида ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада туман ҳудудидаги 44 та корхона ва ташкилотлар, муассаса ва фермер хўжаликларида мавжуд 135 та бўш иш ўрни, 24 та хусусий корхоналардан 111 та жами 246 та доимий бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида 25 нафар ишсиз ёшлар махсус касб-ҳунар ўргатадиган марказга йўналтирилди.

52 нафар ишсиз фуқароларга турли йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш