Депутат Шофиркон аҳолиси билан учрашди
Депутат Шофиркон аҳолиси билан учрашди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, ижтимоий соҳа объектларидаги куз, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Жумладан, ХДП фракцияси аъзоси Шерзод Рахмонов иштирокида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Дастлаб халқ вакили “Арабхона” МФЙдаги 15-мактабда ташриф буюриб, мактабдаги ўзгаришлар, янгиликлар, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси ҳамда унда фаол иштирок этиш масаласида ўз фикрларини билдириб, ҳудуд аҳолисининг муаммолари билан қизиқди.

Депутат аҳоли муаммоларини тинглаш чоғида ҳудудга 7 та трансформатор, 4 та тик қудуқ қуриш, 1,5 км йўлни асфальтлаштириш, 200 дона симёғоч устунини бетон устунларга алмаштириш ҳамда 2023 йил давлат дастурига янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш каби масалалар киритилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, депутат “Тезгузар” МФЙда ҳам бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда аҳоли томонидан 10 га яқин мурожжатлар тушди. Яъни ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун контракт тўловига амалий ёрдам, кредит ва субсидияга уй – жой сотиб олиш масаласи, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тикувчилик машинкасини олишда амалий ёрдам бериш, ҳудудни асфальтлаштириш каби муаммолар Ш.Рахмонов диққат марказида бўлди. Депутат мурожаатларни тегишли ташкилотлар билан ўрганиб мутасадди ташкилотларга йўналтирди.

Куннинг иккинчи ярмида Ш.Рахмонов “Калон” МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов округдаги муаммолар ҳамда маҳаллий аҳолининг таклифларини бирма-бир ўрганган ҳолда ушбу муаммолар қисқа фурсатларда бартараф этилишини таъкидлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш